Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, VIII) Роқим Баҳор вақтида қил сайри лолаи худрў, Нединким боғ аро очилди ғунчаи хўшбў Бу нав’ чоғда ўлтурмоқ уйда бўлғаймў, Не яхши вақт эрур ер бирла бир бўлғу, Кўнгулда ҳар неча пинҳон сўз ўлса айтилғу. Топиб ҳаёт, тахайюл висолин айларда, Тавофи кўчаи жаннат мисолин айларда, Тазаккури мужау зулфу холин айларда, Қаду юзу лаби лаъли хаёлин айларда Кўзумга кеча тонг отғунча келмади уйқу. Кел, эй шикаста кўнгул, тарки бу работ эткил, Онинг алойиқидин тарки ихтилот эткил, Хазони марг етар, ишда ихтиёт эткил, Баҳор вақтида май ичгилу нашот эткил, На шоҳ қолғуси оламда, не гадо қолғу. Тўлуб фасонаи ҳусниға Қофдин то Қоф, Асири зулфи гириҳгири неча мўйшикоф, Ул ойни ҳар киши кўргач деди қилиб инсоф, Замири соф, юзи соф, тийнатидур соф, Нажоди одам эмастур, фаришта бўлғай бу. Қабул айла сўзумни, эшит насиҳат сен, Хуш эт кўнгулни тутуб ёр бирла улфат сен, Жаҳон уйи аро меҳмон неча фурсат сен, Висоли дўст ғанимат, ўзунг ғанимат сен Ки, ҳар нечук қилибон бўлма ёрдин айру. Жаҳонға токи адам танг нойидин келдим, Юракни тийғи надам бирла ҳар сари тилдим, Бақои умри эмас селча, озмун қилдим, Ҳаёту айнш жаҳонни бу қадарким билдим, Биайниҳи экан ул сояи рами оҳу. Не бок, ишқида Роқим ғаму бало кўрса, Ўзини дард ила меҳнатга мубтало кўрса, Тафохур анлар, агар ёрдин жафо кўрса, Навоий ёри жафокоридин вафо кўрса, Онга бу рутба бори ошиқ ичра ойруқсу. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_VIII%29. Downloaded from uzbekai.com.