Бўлуб Мунис сенга ҳамроз Роқим... Роқим Бўлуб Мунис сенга ҳамроз Роқим, Бори элдин қилиб мумтоз Роқим. Сенга зоҳир қилиб меҳру муҳаббат, Демиш айлаб vafou ноз Роқим. Такаллум тиғидан безахм қолдинг, Улуғлиқ кўргузуб эъжоз Роқим. Эшитгач бу сўзин айлаб дуосин, Бўлуб халқ ичра сарафроз Роқим. Тафохур айлабон дер ўз-ўзиға, Чекам оҳистароқ овоз Роқим. Агар ҳар кунда юз минг пора қилса, Санга бордур ҳануз ул оз Роқим. Муносибдур сен ўз ҳаддингни билмак, Гадою, шаҳ эмас дамсоз Роқим. Жаҳон боғида айлаб ор бўлмас Баробар қарға бирла қоз, Роқим. Кабутарлар била айлар кабутар, Заган бирла заған парвоз Роқим. Каломингни узотма, эмди бас қил, Лазиз ўлғай сўз ўлса оз, Роқим. Бўлуб маъмур амри, бир ғазални, Мухаммас айладинг шаҳбоз Роқим. Писанд этгай эди бўлса жаҳонда Сўзингни Ҳофизи Шероз, Роқим. Била олмон қабул этгайму ё рад Ҳадисинг муниси танноз Роқим. Намози шом бўлғач топти итмом, Намози аср этиб оғоз Роқим. Ғалат эрмас бу сўзларга тонуқдур, Худойи фарди беанбоз Роқим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%98lub_Мунис_сенга_ҳамроз_Роқим.... Downloaded from uzbekai.com.