Бординг оламдин, етишгач тангридин фармон, болам... Роқим Бординг оламдин, етишгач тангридин фармон, болам, Не илож айлай мени бечора билмон, жон болам, Сендин, эй нури кўзум, юз войким, айрилғали, Ашк ўрниға оқар икки кўзимдин қон, болам, Меҳнату дарду balou хайли ғам айлаб ҳужум, Қилдилар бошимни охир ер била яксон, болам. Тоқат этмай фурқатинг ўтиға йиғлаб зор-зор, Кечау кундуз қилурмен тинмайин афғон, болам. Мотамингда қаттиғ ун бирла ўкурсам, бўлғуси Оҳу ноламдин замину осмон ларзон, болам. Совуруб бошимға туфроқлар, қилиб сийнамни чок, Сенсизин бўлдим харобу бесару сомон, болам. Оҳ, билмасмен бу дардимға не чора айлайин, Хонумонимни фироқинг айлади вайрон, болам. Санчилур бағримға ҳар соатда юз минг хори ғам, Бўлғали гулдек танинг ер остида пинҳон, болам. Не емак бор менда, не ичмак, не роҳат бир замон, Бу ёмон ҳолимға тому тош бўлур гирён, болам. Не тирик сонидадурмен, не ўликлар сонида, Кўрса эл ҳолимни, албатта, бўлур ҳайрон, болам. Ҳар киши туғди анодин ўлгусидур оқибат, Нўш этиб бир-бир ажалнинг шарбатин инсон, болам, Баҳру кон нақдини харж айлаб қутулмоқ истабон, Топмамиш ҳеч ким ажалнинг дардига дармон, болам. Мумкин эрмас жонни қутқармоқ ажал жаллодидин, Не гадо қолғай жаҳон мулкнда, не султон, болам. Яхши одингни халопиқ дер эди Саййид Мурод, Оҳ, найлай бемурод этди мени даврон, болам. Сўрғали дарди дилимни ногиҳон келгайму деб, Гул юзинг истаб боқармен телмуруб ҳарён, болам. Олса жонимни ажал.жаллоди миннатдормен, Сенсиз оламда тирик бўлмоқ эмас имкон, болам. Мушкил эрди сенсизин бирдам тирик бўлмоқ манга, Шукрким, ўлмакни ҳажринг айлади осон, болам. Бўлса юз жоним оёғингға нисор этгай эдим, Келсанг эрди сўрғали ҳолимни ногоҳон, болам. Ҳар саҳарларда туриб йиғлаб манга будур тилак, Ҳақ сенинг қилғай маконинг равзаи ризвон, болам. Тонгла маҳшарда карам айлаб худовандим санга, Ҳамдам эткай жаннат ичра ҳур ила ғилмон, болам… Баски йиғлармен укуш ғам бирла ашким селидин, Бошима емрулгудекдур кулбаи eHzon, болам. Кўрса Роқим ногаҳон тушда агар дийдоринги, Қолмағай маҳшарға текру кўнглида армон, болам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бординг_оламдин%2C_етишгач_тангридин_фармон%2C_болам.... Downloaded from uzbekai.com.