Эй фалак, бир сарвқад ишқида зор этдинг мени... Роқим Эй фалак, бир сарвқад ишқида зор этдинг мени, Кечау кундуз ўзунгдек беқарор этдинг мени. Ақлу ҳушимни бериб барбод бир гул ҳажрида, Юз туман гам еткуруб кўнглумга, хор этдинг мени. Қору боримни саросар оҳу фарёд айлабон, Волау саргаштаи бир гулузор этдинг мени. Дилбаримни саркашу мустағнию бераҳм этиб, Оҳким, зору заифу хоксор этдинг мени. Гарчи тенг қилдинг бошимни ер била, юз шукрким, Поймоли тавсани чобуксувор этдинг мени. Ул пари ҳижронида жисмимдин, эй жон, чиқмайин, Васлиға етгач фиғонким шармсор этдинг мени. Ҳоли зоримға тараҳҳум қилмайин Роқим каби, Эй фалак, бир сарвқад ишқида зор этдинг мени. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_фалак%2C_бир_сарвқад_ишқида_зор_этдинг_мени.... Downloaded from uzbekai.com.