Фузулий ғазалига мухаммас (Роқим, II) Роқим Кўнглуминг дардини дилдор билибдур, билурам, Мени васлина талабгор билибдур, билурам, Ўзина ошиқи дийдор билибдур, билурам, Ёр ҳоли дилими зор билибдур, билурам, Дили зоримда наким вор билибдур, билурам. Ёр агар ошиқи шайдосина гамхор ўлмаз, Ишқ бозорида ҳуснига харидор ўлмаз, Дардидин ўлсам ул ой, оҳ, хабардор ўлмаз, Ёри агёр билибдурки манга ёр ўлмаз, Мен дахи оники агёр билибдур, билурам. Ўзни ул мугбача масти маи жом айлагали, Отланиб чиқтн, қириб элни тамом айлагали, Жон қушин донаи ҳоли била ром айлагали, Зулфини аҳли вафо қайдина дом айлагали, Мени у дома гирифтор билибдур, билурам. Лаби ҳижронида бўлди жигарим дард ила қон, Чок сийнамда ғами қолмади ҳаргиз пинҳон, Дема, кўнглунгдаги дардингни анга айла баён, Мен на ҳожатки қилам, дарди дилим ёра аён, Қаму дарди дилими ёр билибдур, билурам. Роқимо, комими талх этгали ул ширин лаб, Меҳр фош айламайин қилди ғазаб узра ғазаб, Гар онинг майли санга бўлмаса, не суд талаб, Ёр ҳамсуҳбатим ўлмазса, Фузулий, на ажаб, Ўзина суҳбатими ор билибдур, билурам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_II%29. Downloaded from uzbekai.com.