Саломнома Роқим Салом, эй ики хўбу зебо ўғул, Салом, эй манга икки мирзо ўғул. Салом, эй ики нури дийдам менинг, Жаҳон аҳлидин баргузидам менинг. Салом, эй ики боғи умрим гули, Ҳаётим гулистонининг булбули. Салом, эй манга икки жондин азиз, Неким йўқ азиз ондин, ондин азиз. Салом, эй ики муниси жонимиз, Кўнгул қуввати, жонға дармонимиз. Атоға ўғул жон эса бегумон, Вале иккингиз танда жонимға жон. Билинглар, саросар эрур чин сўзум, Ғалат дер эсам, чиқсун икки кўзум. Бухороға ул кунки азм этдингиз, Уқумоқ учун ул тараф кетдингиз. Кўзумга бўлуб тийра яхши жаҳон, Ғам остида қолдим мени нотавон. Замоне ғамим сўрғали йўқ кишим, Қилиб йодингиз йиғламоқдур ишим. Агар тиймасам кўз ёшим бир замон, Сув остида қолғай тўқуз осмон. Анингдек танимдин бориб қувватим, Ки тебрангали қолмамиш қудратим. Мени зор тортиб фиғон, йигларам, Дамодам фироқ ичра қон йиғларам. Не бор кечалар хоби роҳат манга, Не кундузда бор истироҳат манга. Асал солсам оғзимга оғу бўлур, Ёруқ кун кўзумга қоронғу бўлур. Улар ҳар ким айрилса бир жонидин, Кечиб даҳр пайдову пинҳонидин. Мангаким эрур икки жондин фироқ, Тирик бўлмоқимдур ўлумдин йироқ. Тирилгай эдим келсангиз ногаҳон, Кўзум юзларингизни кўрган замон. Бўлуб эмди сизларга тангри шафиқ, Иккингизға тавфиқин айлаб рафиқ. Не бўлғай карам айлабон ламязал, Ато қилса сизларга илму амал. Бериб фаҳм ила донишу имтиёз, Халойиқ аро айласа сарфароз. Сизи баҳраманд айлаб авроқдин, Кўтарса мени доғи туфроқдин. Дилу жон бил^а қилсангизлар талаб, Мурод ўлса ҳосил, эмасдур ажаб. Денгу дўшингиз бирла айлаб талош, Кўтарманг ўқумоқдин албатта, бош. Бўлуб яхши озодалар ҳамдами, Талаб ичра тинманг, таёнманг даме. Қилиб ғайрату нангу номусу ор, Этинг илм таҳсилини ихтиёр… Қилиб сайр, кезмак ҳавас айламанг, Замоне ўқумоқни бас айламанг. Ўзингизга роҳатни айлаб ҳаром, Бўлунғлар риёзат била субҳу шом… Кўруб меванинг хом ила пишмишин, Ҳавас айламанг пистау кишмишин. Деманг ейирга ҳалвойтар яхшироқ, Қаноат қилинг, топсангиз нони қоқ. Билиб дарсингиз айлаб азбар ўқунг, Уқунглар, ўқунглар, ўқунглар, ўқунг. Havou ҳавасларии айлаб раҳо, Сабоқларни такрор этинг борҳо. Масалдур, сабақ бир агар бўлса ҳарф, Ўқумоқ керак они ҳар кунда алф. Қилинг борҳо саъй бирла жадал, Ғанимат маҳалдур, ғанимат маҳал. Ҳаял айламанглар, ўқунг муттасил, Ўтар кўз юмуб очғуча ою йил. Иккингизни қўллаб шаҳи Нақшбанд, Бори илмдин айласун баҳраманд… Гаҳи орзу айлабон шарҳи ҳол, Иккингизга бир нома қилсам хаёл. Ёзай деб они қўлға олғоч қалам, Қилур кўз ёшим ила қоғозни нам. Ки ёзмоқ анга нома осон эмас, Сув устига хат ҳаргиз имкои эмас. Будур узримиз, эй манга икки жон, Агар кунда бир нома қилмон равон. Йўқ эрса неча сўзни тақдир этиб, Бари муддаоларни таҳрир этиб. Ёзарда дурбор этиб хомани, Юборгай эдим кунда бир номани. Топиб ҳажр таскиниға эҳтимол, Қилиб жонфизо васлингизни хаёл. Баси шод этиб табъи худкомани, Ёзиб бу баҳона била номани. Бировга бериб қилдим они равон, Ўқуғач бўлур сизга ҳолнм аён. Бу янглиғ агар қилмасам макруол, Эрур номани ёзмоқ амри маҳол. Мени эмди сизлар дағи йод этинг, Бирор нома бирла гаҳи шод этинг. Ўлук жисмима мен дағи жон топай, Фироқ ичра дардимға дармон топай. Дейин ошкора, эмас ёшурун, Бўлуб меҳрибон бизга мундин бурун, Қилиб мў-бамў ҳолингизни баён, Ёзиб номаким қилдингизлар равон. Манга номангизни qiLib йўлни тан, Этурган замон қосиди некпай, Олиб кўзга суртиб, ўқуб йиғладим, Соғиниб икингизни кўб йнғладим. Китобатки нисфул-мулоқот эмиш, Улуғлар бу сўзни на яхши демиш. Бас авлодурурким ёзиб ҳар замон, Атоға ўғул нома қилмоқ равон. Ато ҳам ўғулға ёзиб инчунин, Муҳаббат юзидин, на аз рўйи кин. Бу янглиғ эса, эй чароғи кўзум, Будур эмди сизларга айтур сўзум. Менинг ҳажр қатлиға чекканда тийғ, Гаҳи нома ирсолин этманг дариғ. Очиб номангизни ўқуған замон, Этар манга ҳар ҳарфидин тоза жон. Анинг лутфу эҳсонидин йўқ ажиб, Яна тангри дийдор қилса насиб. Қасир айладим бермайин сўзга тул, Ўқуған киши бўлмасун деб малул. Йўқ эрса сўзум ҳадду поёни йўқ, Ёзардин туганмаклик имкони йўқ, Дебон мақсадин Роқими хуш калом, Бас этти сўзин аддуо вассалом. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Саломнома. Downloaded from uzbekai.com.