Зийрак ғазалига мухаммас Роқим Оҳким, бағримни қон андуҳи фурқат айлади, Ақлу ҳушу сабру оромимни ғорат айлади, Хонумондин ойириб беайшу ишрат айлади, Не эди журмим насибам чарх ғурбат айлади, Хобу хўрдимни ватан ёдию ҳасрат айлади. Даҳри дун ҳар кун солиб бошимға юз минг можаро, Дуди оҳим бирла қилди рўзгоримни қаро, Тийғи бедодидин айлаб нотавон жисмим яро, Бир гули роҳат алимга бермайин бу боғ аро, Жон аро юз даста неши хору меҳнат айлади. Кўрмадим ройимча ҳаргиз чархи каж андешни, Эткурур ҳар кун ҳазин жонимға юз минг нешни, Дарду меҳнат ўтиға афтаб мени дилрешни, Совутуб мендин тамоми aqrabou хешни, Волидайним кўнглини бемеҳру шафқат айлади. Дўст бўлғай деб жаҳон аҳлиға бўлдум хоки роҳ, Оҳким, жонимға душман бўлдилар беиштибоҳ, Билмадим, ё раб, мени бечора қилдим не гуноҳ, Қилмади таъсир аларға неча чекдим ўтлиғ оҳ, Гарчи гардунға етиб кўнглин жароҳат айлади. Этти йилдур ғурбат ичра қон ютуб лайлу наҳор, Айрилиб хешу таборимдин юрурмен хору зор, Не манга бир ёр ҳамдам, не манга бир ғамгусор, Оғзима жонимни еткурди чекардин интизор, Ҳолатим душвор чархи бемурувват айлади. Не жаҳон боғида кўрдум айш ила ишрат юзин, Не ато бирла анодин меҳр ила шафқат юзин Кўрмадим ёру биродарлар била улфат юзин, Соқиё, тут бода кўнглунг кўрмасун кулфат юзин, Хонумонимни бу кун торожи кулфат айлади. Бормудур мендек диёру мулкидин оворае, Қавму қардошидин айру бағри юз минг порае, Роқимо, ҳолимға ҳеч ким айламас наззорае, Йўқтурур, Зийрак, чу сабр этмакдин ўзга чорае, Бўл ризо, неким қазо девони қисмат айлади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зийрак_г%E2%80%98azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.