Ажаб фосид хаёл эрди, париға ошно бўлдум... Садоий Мирҳасан Ажаб фосид хаёл эрди, париға ошно бўлдум, Нечук қаттиғ кун эрди, эй пари, сандин жудо бўлдум. Улар ҳолатға еттим, бир келиб ҳолимни сўрмайдур, На армондур, на ҳасратдур, ғами бирла адо бўлдум. Сани бу оташи ҳажринг вужудим айлади ахгар, Жудолукда куюб бир ўчгон ўтдек безиё бўлдум. Мани соҳиб сухан қилди сани бу боиси назминг, Биҳамдилло дейин бу ваъдасида бериё бўлдум. Тегиб ишқи, жунун элдин кетибдур қисматин қадрим, Аёғ остида қолғон бир ёмон хоки сиёҳ бўлдум. Тилимға ҳарна келса айтулур бу телбалар янглиғ, Насиҳат олмағон оламда бешарму ҳаё бўлдум. Ушотти зарби ишқинг бу қамишдек жисму жонимни, Аёғ остида янчилғон бамисли бўрё бўлдум. Сани деб айлади барҳам Садойи шаъну шавкатни, Кечиб бу тахту бахтимдин эшикларда гадо бўлдум. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ажаб_фосид_хаёл_эрди%2C_париг%E2%80%98a_ошно_бо%E2%80%98ldum.... Downloaded from uzbekai.com.