Аё, эй дилбари жоним, жамолингни кўрай дерман... Садоий Мирҳасан Аё, эй дилбари жоним, жамолингни кўрай дерман, Сифотинг қилғучи ҳар ерда маддоҳинг бўлай дерман. Қоронғу кечаларда жамолинг шамдек ёнса, Қилиб жоним фидо парвона янглиғ, ўргулай дерман. Аё, эй дилбари жоним, сани ман жустужў айлаб, Кириб майхона, масжидга сўроғингни қилай дерман. Ажойиб бандаи бечораман, ақлим эрур қосир, Мақому манзилингни, эй пари, қайдин билай дерман. Жамолингни кўруб жон бергали орзу айлаб, Қиёмат бўлғунча бул аҳдни бузмай турай дерман. Ўтуб умри Садойини қуриб бўлди, қараб бўлмас, Агар кўрсатмасанг ҳуснунг, ўзумни ман урай дерман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Аё%2C_эй_дилбари_жоним%2C_жамолингни_ко%E2%80%98ray_дерман.... Downloaded from uzbekai.com.