Аё, эй дилбари жоним, келиб ҳолимни сўрмассан... Садоий Мирҳасан Аё, эй дилбари жоним, келиб ҳолимни сўрмассан, Шитоби беадад айлаб қошимда лаҳза турмассан. Қилиб жаҳду жадал доим сани кўнглинг олай дерман, Нечук зеҳнинг парешондур табассум бирла кулмассан? Сани бирла мани, жоно, бор эрди аҳду паймоним, Ғараз бир неча одамдек на деб аҳдингда турмассан? Агар маҳшар куни бўлса санга ваҳми қиёмат йўқ, Ажаб умринг узун эрмиш, билурман, ҳаргиз ўлмассан. Тушуб ишқим санга ногаҳ, тириклик лаззати кетти, Гувоҳим зағфарондур, рўйи бу зардимни кўрмассан. Манинг бир мақсудим шулдур, аёғинг остида ўлсам, Ниҳоятсиз улуғдурсан, нетойин, кўзга илмассан. Куюб ҳажринг била эмди Садойи кул бўлуб кетса, Нечук сан айрилурсан, деб қиё кўзингни солмассан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Аё%2C_эй_дилбари_жоним%2C_келиб_ҳолимни_со%E2%80%98rmassan.... Downloaded from uzbekai.com.