Айюҳалаҳбоб, айлай эмди ман девоналик... Садоий Мирҳасан Айюҳалаҳбоб, айлай эмди ман девоналик, Ошно тутганларимиз қилдилар бегоналик. Оҳ, кетти бизни тошлаб, вой, ул султони ҳусн, Бул бузуқ кўнглумға солди фитнадин вайроналик. Неча кунлар билмадук ул ёри жони қадрини, Касбу корим эмди бўлди ўлгуча гирёналик. Қон ютуб ман лола янглиғ, доғи танҳолик била, Ўтти умрум, ёр бирла қилмадим ҳамхоналик. Орзу айлаб кўрой деб доимо ул ёрдин, Шам’ янглиғ ҳусниғаким бўлди иш парвоналик. Эй Садойи, бошладинг қайдин туганмас достон, Элға қилғон ҳасби ҳолингдин букун афсоналик. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Айюҳалаҳбоб%2C_айлай_эмди_ман_девоналик.... Downloaded from uzbekai.com.