Барқ уруб ул дилрабо бошида қолфоқ ўзгача... Садоий Мирҳасан Барқ уруб ул дилрабо бошида қолфоқ ўзгача, Белида заррин камар, эгнида мурсоқ ўзгача. Гоҳ кийиб кимхобу атлас, гоҳ кийиб гулгун қабо, Ушбу ҳолат бирла бўлди манга ўртоқ ўзгача. Неча кунлар бўлди ҳаргиз билмадим жононани, Бир манингдек бўлмағай оламда муштоқ ўзгача. Сўрмагондин бул мани ул меҳрибон ёр қайдадур, Бул азиз жисмим куюб бўлдики носоқ ўзгача. Билмадим ҳаргиз ани ман дўст ё душманлиғин, Айлади бир сўз бирла бизга шилтоқ ўзгача. Бир сабаблар бирла келғон олдиға меҳмон эдим, Ман кетарман, ул бўлур бул ерда қолмоқ ўзгача. Жон фидо айлар агарчи ҳар ким ул жононаға, Ву Садойи кунда минг бўлдики муштоқ ўзгача. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Барқ_уруб_ул_дилрабо_бошида_қолфоқ_о%E2%80%98zgacha.... Downloaded from uzbekai.com.