Бўлуб масти жунун ошиқ агар майхонаға кирса... Садоий Мирҳасан Бўлуб масти жунун ошиқ агар майхонаға кирса, Бўлур албатта ул обод агар вайронаға кирса. Ки ошиқ ишқидин қилса агар ҳар қайсиға ношир, Ўзин тутмай урар ўтға агар парвонаға кирса. Қадамни қўйса ошиқлар агар бутхона сориға, Ҳама бутлар қилур сажда агар гирёнаға кирса. Жунун аҳлини айб этманг, ки бу девоналиғ бирла, Чиқиб Эрону Тўрондин агар Фарғонаға кирса. Ҳама ушшоқ эли бирдан такаллум айласа ногоҳ, Қолур зоҳид эли ҳайрон агар афсонаға кирса. Садойи бу жунун бирла бўлуб гирёну ҳам нолон, Чиқорур ўтларин ҳар масжиду майхонаға кирса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%98lub_масти_жунун_ошиқ_агар_майхонаг%E2%80%98a_кирса.... Downloaded from uzbekai.com.