Буродарлар, адо бўлмас агар айтсам мани дардим... Садоий Мирҳасан Буродарлар, адо бўлмас агар айтсам мани дардим, Оқарди сочу сақолим, қани ёр олдида қадрим? Мани дардимни билмас ёру дўстум, аҳлу фарзандим, Бошим олиб кетойин, тобмасунлар пои бу гардим. Дилай десам юруб сайру тамошо олами офоқ, Жаҳонда ҳар куни ашкол тамомиси мани пандим. Сўроғингни қилиб истаб, аё эй нозанин дилбар, Бўлуб масту жунун ҳар масжиду майхонаға кирдим. Тегиб бу тиғи ҳижронинг дилу жонимни ўткорди, Чидаёлмай бу дардимга ўзим туфроқ ўла қолдим. Садойи айтодур эмди бошим элиға етганда, Сани излаб тополмай, ҳар jafou жаврлар кўрдим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Буродарлар%2C_адо_бо%E2%80%98lmas_агар_айтсам_мани_дардим.... Downloaded from uzbekai.com.