Эй табиби ҳар касал, дардимға дармон қилмадинг... Садоий Мирҳасан Эй табиби ҳар касал, дардимға дармон қилмадинг, Йиғлатиб доим мани бир лаҳза хандон қилмадинг. Ман кетарман зор йиғлаб ҳасрату армон била, Манзилингға, эй пари, бир лаҳза меҳмон қилмадинг. Эй нигоро, ман на ёздиму на қилдим санга, Интиқоли вақт бўлди, таскини жон қилмадинг. Бир келиб, эй шаҳсуворо, давлати олинг била Ғамларимни манзилин торожу толон қилмадинг. Доимо айлаб мани табъи дилимни бедимоғ, Душманингни кўнглини бир лаҳза хуфтон қилмадинг. Ман билурман, сан эрурсан асл соҳиб ихтиёр, Қайси бир мушкилларимни ҳайф осон қилмадинг. Айтадур йиғлаб Садойи мисли булбул зор-зор, Кўрсотиб гулдек юзинг, ақлини ҳайрон қилмадинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_табиби_ҳар_касал%2C_дардимг%E2%80%98a_дармон_қилмадинг.... Downloaded from uzbekai.com.