Ҳар дам йиғласам санга, ёр, вафо қилурмусан... Садоий Мирҳасан Ҳар дам йиғласам санга, ёр, вафо қилурмусан? Лутфу карамки сандадур, ҳеч бир ато қилурмусан? Ҳожату мақсадим тилаб, мисли ғариби бенаво, Тилга олиб отинг десам, ҳеч бир садо қилурмусан? Мустаҳиқинг агар бўсам, борсам даргоҳингга ман, Ҳақни йўлида биргина, харидори қилурмусан? Эмдики манга мунча кўп қасд араз қилиб мудом, Жоним олурға, эй пари, мунча жафо қилурмусан? Яхши бир учрадинг манга, эмдики айлайин савол, Сайқали ғам била магар дилни сафо қилурмусан? Салтанати ҳаво била, ҳай-ҳай улуғлиғинг сани, Гарчи санга ярошадур, мунча ҳаво қулурмусан? Гоҳ кўнгул қилиб кашол, сан сариға боқиб мудом^ Дабдабаи араз ила доим низо қилурмусан? Баҳру бару баланду паст, барча вужуҳ шоҳидинг, Бўлса ёмон-яхшини мунча бажо қилурмусан? Ҳайф сани бу ишларинг, мандин ўзингни беркитиб, Ҳаста Садойи бандага, боз жафо қилурмусан? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_дам_йиг%E2%80%98lasam_санга%2C_ёр%2C_вафо_қилурмусан.... Downloaded from uzbekai.com.