Жустужў айлаб париваш маҳвашим кўрдум букун... Садоий Мирҳасан Жустужў айлаб париваш маҳвашим кўрдум букун, Дам-бадам жон куйдурурға оташим кўрдум, букун. Бир анингдек нозанинни орзу айлаб мудом, Айлаб ул юз минг таманно келмишин кўрдум, букун. Булбули гўё эди ё тўтийи шаккар лисон, Бир келиб гул остида ўлтурмишин кўрдум, букун. Ман хаёл эттим, тирикдурман анга хизмат қилай, Бир даме турмай қошимдин кетмишин кўрдум, букун. Қасд этар доим рақиблар қилғали ёрдин жудо, Бу фалак юзи қарони гардишин кўрдум, букун… Кўзлари жаллод доим расмидур жавру жафо, Неча мандек ошиқин ўлдурмишин кўрдум, букун Сан қулоқ сол, эй нигоро, ҳар куни овозиға, Айтадур доим Садойи, нолишин кўрдум, букун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жустужо%E2%80%98_айлаб_париваш_маҳвашим_ко%E2%80%98rdum_букун.... Downloaded from uzbekai.com.