Келмади бир кун сўраб ул ёри жононим ғараз... Садоий Мирҳасан Келмади бир кун сўраб ул ёри жононим ғараз, Ҳар нафасда қилғучи дардимға дармоним ғараз. Ёр бизлардин йироқ, ман бўлуб ёрдин йироқ, Кошки бориб кўрорға етса дармоним ғараз. Қўймагай эрди мани мундоғ паришонҳол ила, Бир такаллум айлаб ул юз марта хандоним ғараз. Ҳасратида орзу айлаб анга бўлдум адо, Тушмади ҳаргиз қўлумга дурри ғалтоним ғараз. Мақсадим, улдур мани, қўшса шаҳодат аҳлиға, Доманиға тегмасун дерман, қизил қоним ғараз. Ман кечибман кўз тутуб кўрмай тириклик лаззатин, Келсину олсун мани бўлса керак жоним ғараз. Кечалар бўлса чиқар доим Садойидин садо, Ой юзингни кўрмасам ман кўпдур армоним ғараз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Келмади_бир_кун_со%E2%80%98rab_ул_ёри_жононим_г%E2%80%98araz.... Downloaded from uzbekai.com.