Кўрмайин кетсам юзингни, эй нигорим, яхши қол... Садоий Мирҳасан Кўрмайин кетсам юзингни, эй нигорим, яхши қол, Сарв қад, симин бадан, эй гулузорим, яхши қол. Ошно тутдим сани наҳну қасамнодин бери, Кўз очиб бир кўрмадинг, кўзи хуморим, яхши қол. Боғ ичида бу димоғимни муаттар айладинг, Беҳтарини уду анбар, мушкборим, яхши қол. Эшигингда бул мани оворау сарсон қилиб, Салтанат тахтида доим тождорим, яхши қол! Раҳм қилмай ҳар замон айлаб юракни поралар, Қилғучи жон қатлини, эй зулфиқорим, яхши қол! Бир азиз бошимни ҳар кун зери по айлаб мани, Уйнотиб отингни ҳар кун, шаҳсуворим, яхши қол… Раҳми келса гоҳлар айлар кишиға илтифот, Эл аро машҳур соҳиб ихтиёрим, яхши қол. Айтодур доим Садойи ҳар замон айлаб умид, Ою кунни кўрмаган кўзи хуморим, яхши қол. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98rmayin_кетсам_юзингни%2C_эй_нигорим%2C_яхши_қол.... Downloaded from uzbekai.com.