На деб, эй дилбари жонон, сиримни элга фош этдинг... Садоий Мирҳасан На деб, эй дилбари жонон, сиримни элга фош этдинг, Юракни куйдуруб, жонимни ўртаб, кўзни ёш этдинг. Қилиб сабру таҳаммул ҳам қаноат айлагай эрдинг, Юзингни зебу зийнатлар бериб мисли қуёш этдинг. Ажаб сандин бузуб андозаи бу ошноликни, Ки Азроил била ҳамдам бўлуб жоним талош эттинг. Дилим бормас, десам мўмин, десам бу ишларинг таҳсин, Бу аждодинг ила эмди мани таҳсинпош этдинг. Сони ишқинг била доим кезарман дашту саҳролар, На ёздим ман, эгилдим ман, мани туъмамни тош эттинг. Ки мандин беадаблик ўтти, арога низў тушти, Улуғлиқ айладинг, охир келиб яхши ярош эттинг. Садойидек такаббур тўдаи ужбу риё қулни, Илоҳи раҳм қил ҳолимға ким лутфунгни фош эттинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/На_деб%2C_эй_дилбари_жонон%2C_сиримни_элга_фош_этдинг.... Downloaded from uzbekai.com.