Неча кундур интизор бўлдум санам дидориға... Садоий Мирҳасан Неча кундур интизор бўлдум санам дидориға, Сабр қилсам тоқатим йўқдур ани хуммориға. То қиёматғача эмди ман қачон бўлғум халос, Банда бўлғон хаста кўнглум зулфини ҳар ториға. Ул йироқдин бу ҳалокатлар била қилмоғлиғим, Жон берай дерман ҳавас бирла кўруб дийдориға. Ўлтуруб қилса такаллум лаъли дурарборидин, Бир даме соме’ бўлай дерман ани гуфториға. Қушлари келса ҳаволаб бул мани жоним учун, Кўкрогимни ман очарман заҳрлик минқориға. Ёр айтур бўлсалар, қилсам тавофи Каъбани, Бир назар солсун Садойидек дили афгориға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча_кундур_интизор_бо%E2%80%98ldum_санам_дидориг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.