Неча кундур ул санам ошиқлиғим билганмукин... Садоий Мирҳасан Неча кундур ул санам ошиқлиғим билганмукин, Бул сабабдин ё магарким кўргани келганмукин? Ёр бу ошиқларини ҳолини сўрғон била, Поралар бўлғон юракда ёралар битганмукин? Гарчи ул Фарҳоду Ширпн зор йиғлаб ўттилар, Жондин кечган манингдек одаме бўлганмукин? Бир кўрай деб орзу айлаб санам дийдорини, Остонинг туфроғина ёстониб ётганмукин? Шарҳ қилди гарчи ҳар ким ҳасбу ҳолим номасин, Дафтари иншони мандек муншилар битганмукин? Эй халойиқлар, сўзингиз қолмасун bolou паст, Мандин ўзга бу жудолиқ шарбатин тотганмукин? Халқи оламни бари айлар саропо орзу, Жону дил бирла манингдек ҳеч кпм кўрганмукин? Май ичиб гаҳ маст ўлуб шамшириднн қилмас ҳазар Бу Садойини қазоси ё яқин етганмукин? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча_кундур_ул_санам_ошиқлиг%E2%80%98им_билганмукин.... Downloaded from uzbekai.com.