Нигорим ишқидин куйдим, давосн бормукин ҳаргиз... Садоий Мирҳасан Нигорим ишқидин куйдим, давосн бормукин ҳаргиз, Тушуб зулмат аро қолдим, зиёси бормукин ҳаргиз? Келиб кетти мани ёрим, нечук билмай қолибдурман, Яна минг йил қараб ётсам, қазоси»бормукин ҳаргиз? Қилич қошин ҳавола айлар ул жаллодлар янглиғ, Магар жоним олурға ё ризоси бормукин ҳаргиз? Саропо халқи оламдин бари сандин умед айлаб, Манидек икки оламда гадоси бормукин ҳаргиз? Садойи айтодур йиғлаб, сўранг зинҳор ёримдин, Манга ул қилмағон боз ҳам жафоси бормукин ҳаргиз? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигорим_ишқидин_куйдим%2C_давосн_бормукин_ҳаргиз.... Downloaded from uzbekai.com.