Нигоро, санга жон берсам, бўлурму манга жон пайдо... Садоий Мирҳасан Нигоро, санга жон берсам, бўлурму манга жон пайдо, Магар бўлғаймукин шоядки умри жовидон пайдо? Агарчандики олам ичра неъматлар фаровондур, Ҳунар касб этмагунча бўлмағай бир фарча нон пайдо. Тиконсиз гул қачон бўлғай, машаққатсиз иш оламда? Бўлур ҳар ганжида албат ajdahou йилон пайдо. Ададдин ошти жабри ёрни, айтсам адо бўлмас, Гувоҳим чеҳраи зардимда бўлди зағфарон пайдо. Йиғиб оламни бошимға букун ғавғойи ом айлаб, Тўкуб қонимни дерман, ман ки қилсам ончи қон пайда. Садойи, йиғламоқлиқ ёрни олдида айб эрмас, Қизил гулға бўлубдур булбули бехонумон пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигоро%2C_санга_жон_берсам%2C_бо%E2%80%98lurmu_манга_жон_пайдо.... Downloaded from uzbekai.com.