Ногаҳон кўрдум ажаб бир ёри хубон ўзгача... Садоий Мирҳасан Ногаҳон кўрдум ажаб бир ёри хубон ўзгача, Боғ ичида бир гули сарви хиромон ўзгача. Дам-бадам васфин ўқуб ул дилбари жононани, Ман бўлурман булбули мурғи хуш илҳон ўзгача. Бир нигоҳи бирла оламни барин қатл айламиш, Хоҳласа бергай мани бечораға жон ўзгача, Кулбаи байтул ҳазан ичра дили вайронаман, Кошки бир йўл келиб ул бўлса меҳмон ўзгача. Манки бир Яъқуб йиғларман чу абри навбаҳор, Кўзларимни ёшидур мисли қизил қон ўзгача. То бу ғам зиндонида бўлдум гирифтори бало, Ким қилур андин бўлак мушкулни осон ўзгача. Ҳаддин ошти ёрни жаври, ҳеч вафосин кўрмадим Ман қилурман ғамларин бағримда пинҳон ўзгача. Бир савол этсанг берур албатта ул юз минг жавоб, Бир анингдек кўрмадим оламда пурдон ўзгача. Бу Садойиға маҳол эмди қаноат қилмоғи, Қасд этар жонимға ул ҳар кун хиромон ўзгача. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ногаҳон_ко%E2%80%98rdum_ажаб_бир_ёри_хубон_о%E2%80%98zgacha.... Downloaded from uzbekai.com.