Оҳ, найлай, куйди жоним ёрни парвосидин... Садоий Мирҳасан Оҳ, найлай, куйди жоним ёрни парвосидин, Қолған умрум кетса охир термулуб арқосидин, Гизлотур ул моҳпайкар кипригини ман сари, Дийдам узра сончилур ҳар лаҳза қоши ёсидин. Минг жароҳат бирла борсам ман ани даргоҳиға, Улмагай эрдим магар май берса дасти тосидин. Ҳар нафасда дилбарим юз минг ўлукни тиргузур Дардима топсам даво дерман Масиҳ анфосидин. Эй Садойи, сан бу ёрингни мажозидек кўруб, Айланиб токай турорсан уйини тегросидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оҳ%2C_найлай%2C_куйди_жоним_ёрни_парвосидин.... Downloaded from uzbekai.com.