Сани деб нозанин ҳар кун бу жоним минг фидо бўлди... Садоий Мирҳасан Сани деб нозанин ҳар кун бу жоним минг фидо бўлди,. Тажалли кўрсатур деб кўзларим кўрмай адо бўлди. Билурман халқи олам — барчаси айшу тараб бирла, Манингдек ким бу оламда гирифтори бало бўлди? Оёғим борича юрдум пару болим била учтум, Этолмай оқибат санга, алсаб, бахти қаро бўлдум. Ҳамиша куйдуруб, жоно, иложим қилмадинг ҳаргиз, Садойи хастадил бечора бу ғам бирла адо бўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сани_деб_нозанин_ҳар_кун_бу_жоним_минг_фидо_бо%E2%80%98ldi.... Downloaded from uzbekai.com.