Сани ҳажрингда, эй жонон, адо бўлгон Садойиман... Садоий Мирҳасан Сани ҳажрингда, эй жонон, адо бўлгон Садойиман, Куюб кулдек бу оламдин фано бўлгон, Садойиман. Юруб олам аро тинмай, бориб бир жойида қўнмай, Қийиб жанда, олиб асо, гадо бўлгон Садойиман. Гараҳҳум қилғудек ҳолимға сандин ўзга ҳеч ким йўқ, Юруб йиғлаб саҳарларда наво бўлгон, Садойиман. Санингдек ёру жонимни кўрай деб орзу айлаб, Пу ғам бирла гирифтори бало бўлгон, Садойиман. Ҳамиша жустужў айлаб, ки тарки хонумон айлаб,. Бу олам меҳридин кам-кам сиво бўлгон, Садойиман. Пари сан, ё малак, ё ҳурсан, зотинг эмас маълум, Бериб динимни билмай мубтало бўлгои, Садойиман. Ўқуб байту ғазалларни ҳамиша зору хун йиғлаб, Тамоми халқ ичида беҳаё бўлгон, Садойиман., Сани бирла мани қасдимда душманлар фаровондур, Борурда даргаҳингда бохабар бўлгон, Садойиман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сани_ҳажрингда%2C_эй_жонон%2C_адо_бо%E2%80%98lgon_Садойиман.... Downloaded from uzbekai.com.