Сани йодингда ман йиғлаб, аё эй дилбари жоним... Садоий Мирҳасан Сани йодингда ман йиғлаб, аё эй дилбари жоним, Агар айтсам адо бўлмас, ки бу дарди фаровоним. Жудоликда бўлиб Яъқуб, бу меҳнат бобида Айюб,, Давосини тиларман, айлагил дардимға дармоним. Топилмас хоки пойинг кўзларимға тўтиё қилсам, Эрам боғида битган бул ажаб сарви хиромоним. Яқин бўлдум куюб ўлмоқға, жоно, билмадинг ҳаргиэ„ Нечук шарҳ айламай етсун санга бу рози пинҳоним. Эшикингга бўлуб соил санга кўп илтижо айлаб, Улуғ дарё бўлуб оқғон мани бу чашми гирёним. Ризодурман қариғонда шаҳид этсанг Садойини, Ярашур оқ соқолимдан агар оқса қизил қоним. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сани_йодингда_ман_йиг%E2%80%98lab%2C_аё_эй_дилбари_жоним.... Downloaded from uzbekai.com.