Сени деб ман адо бўлдим, аё эй ёри жононим... Садоий Мирҳасан Сени деб ман адо бўлдим, аё эй ёри жононим, На юрмакка мажолим бор, на ўлтурмакка дармоним. Бу кўнглумни хуши эрдинг, кўзимни равшани эрдинг, Эгилди қоматим ёдек, аё сар т хиромоним. Ажаб ҳикмат эрур эмди чаманни гуллари хандон, Очилмас биргина сандин мани табъи паришоним. Такаллум айласанг дурлар сочиб лаъли лисонингдин, Ки Азроил эмас ҳожат, чиқар албатта бу жоним. Санингдек нозанин шояд бу жон чиқмасдин илгори, На ҳуб бўлғай эди қилсанг келиб дардимға дармоним. Садойи қичқириб айтур унини борича доим, На деб етмаз санга ҳаргиз мани бу оҳу афғоним?! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сени_деб_ман_адо_бо%E2%80%98ldim%2C_аё_эй_ёри_жононим.... Downloaded from uzbekai.com.