Шам’ янглиғ ёрга парвонау ахгардиман... Садоий Мирҳасан Шам’ янглиғ ёрга парвонау ахгардиман, Оташи ишқи муҳаббатни горак табгардиман. Билмайин суду зиён овораи ҳар ён бўлуб, Бул ғариб жонимга доим дарди саргардондиман Кўп умед айлаб ҳамеша илтифоти ёрдин, Эшигида термулуб, ҳар лаҳза рўйи зардиман. Ёр деб ҳар субҳу шом ўлмакға айлаб изтироб, Демагил номард ҳаргиз, мардларни мардиман. Сан киму, эй зоҳидо, манга насиҳат айдамак?! Ишқ устодини тайлим айлаган шогирдиман. Кам баҳо қилма Садойини харидорим манинг, Дурри дарёйи жавоҳирларни резахўрдиман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шам%E2%80%99_янглиг%E2%80%98_ёрга_парвонау_ахгардиман.... Downloaded from uzbekai.com.