Ул ёри азизим деб, ман эмди самандарман... Садоий Мирҳасан Ул ёри азизим деб, ман эмди самандарман, Куйди бу дилу жоним, монандаи ахгарман. Бу дашту биёбонда, монанди бўлуб Мажнун, Бир ерда қарорим йўқ, юрганки қаландарман. Ёшим етиб элликка, сақолим оқарганда, Хизматга буюргай деб, ёр олдида навкарман. Давоту қалам бирла, илгимға олиб қоғаз, Кўргин яна номамни, ҳам соҳиби дафтарман. Ҳарчанд рақиб айтур, бу талх ёмон аччиғ, Билгил, ки эй азизим, ман шаҳд ила шаккарман. Эр ила бўлуб ҳамдам хизматни бажо қилса, Айб этма Садойини ҳар маънида чоқарман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_ёри_азизим_деб%2C_ман_эмди_самандарман.... Downloaded from uzbekai.com.