Вужудум мулкиға, жоно, ки ул моҳи жаҳон эрмиш... Садоий Мирҳасан Вужудум мулкиға, жоно, ки ул моҳи жаҳон эрмиш, Баробар даргоҳингда бўлса хоҳ яхши, ёмон эрмиш. Юборсанг ҳар кишини бир тараф хидмат учун ногаҳ, Олиб келган ҳамону олдуруб келган ҳамон эрмиш. Қўлумға пой олуб, кўксум нишон этмак маҳал бўлса, Нишон ургон ҳамон, ёйини синдурғон ҳамон эрмиш. Келиб бу аввалу охир қўлини лом алиф айлаб, Ки тик турған- ҳамону хоҳи ўлтурғон ҳамон эрмиш. Қолур кўргач киши ҳайрон, дегай бу ишларинг таҳсин, Ки йиғлатган ҳамону хоҳи кулдурган ҳамон эрмиш. Ҳамиша терм.улуб ётиб сани йўлингда, эй жоно, Қизил, оқу, қарою хоҳи бўлса заъфарон эрмиш. Элиб-югриб эшигингда сани деб баъзи одамлар, Қилурлар наф’ деб ҳар иш вале сандин ризо эрмиш. Санга хидмат учун доим бериб жон нақдини ҳар кун, Ўтун олғон ҳамону ўтга куйдурғон ҳамон эрмиш. Ўзингни тут, дема ҳаргиз фалон ибни фалонман деб, Ўзини махтаган одам ёмонлардин ёмон эрмиш. Билурмусан, Садойи, бу Навоийдин масал қолган, Сув кетурғон ҳамону кўза синдурғон ҳамон эрмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Вужудум_мулкиг%E2%80%98a%2C_жоно%2C_ки_ул_моҳи_жаҳон_эрмиш.... Downloaded from uzbekai.com.