Хаёли хом этиб ул ёрни меҳмон қилай дерман... Садоий Мирҳасан Хаёли хом этиб ул ёрни меҳмон қилай дерман, Бу жисми нотавоним дардиға дармон қилай дсрман. Бориб ёримни ман айлай дилу жоним била таклиф, Агар ул бўлмаса бул манзилим вайрон қилай дерман. Анинг хоки қудуми кулбаи вайронама етса, Ки бу жонимни ман анга яна қурбон қилай дерман. Тамоми шаъну шавкат, тахту бахтимни бериб барҳам„ Бароҳи ҳақ бериб, аммо ўзим урён бўлай дерман. Садойи бу тирикликдин фано кечгони хуш эрди, Ўзимни ўлдириб олдида, қатли жон қилай дерман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хаёли_хом_этиб_ул_ёрни_меҳмон_қилай_дерман.... Downloaded from uzbekai.com.