Хайр қилмоқ хотирингға келса, эй марди қуёш... Садоий Мирҳасан Хайр қилмоқ хотирингға келса, эй марди қуёш, Ҳар кишига бермагил албатта чарлаб нону ош. Демағил, бу яхшилиқ қилсам қилур деб яхшилиқ, Бўлмағай осон тутуб ҳар ваҳшини қилмоқ ювош. Эй буродар, бўлса ақлинг яхшилар даргоҳиға — Молингу жонингни бер, остонасидин олма бош. То тириксан қилмагил ҳар ким била жангу жадал, Кўп савоб эрмиш уруш орқасидин қилмоқ ярош. Кимни кўнглунг суйса хидмат айла жону дил била, То юракдин оқса қону кўзларингдин оқса ёш. Эй Садойи, бу ғаниматни дилу жонингда кўр, Неча тиклаб боқса ёрингга қачон ўхшор қуёш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хайр_қилмоқ_хотирингг%E2%80%98a_келса%2C_эй_марди_қуёш.... Downloaded from uzbekai.com.