Йироқ туштум жамолингдин сани, эй ёр, соғиндим... Садоий Мирҳасан Йироқ туштум жамолингдин сани, эй ёр, соғиндим, Yo‘лингга термулуб, эй нозанин, бисёр соғиндим. На деб азми сафар қилдим, бу ишлардин пушаймонман Паришон хотирим доим, юрак афгор соғиндим. Мани сандин йироқ этган фалакни гардиши эрди, Надур чора бу ғамлардин ётиб бемор, соғиндим. Эрурман кеча-кундуз тўтийи бехонумон янглиғ, Бўлубман булбули шўрида, эй гулзор, соғиндим. Висолингдин жудо бўлдум, таним туфроққа ўгрулди, Лаби майгун, қади ар-ар, кўзи хуммор, соғиндим. Ғарибликда мани ҳолимни ҳеч кимса билмайдур, Кўзимни равшани, кўнглум хуши дилдор, соғиндим. Кўрай деб орзу айлаб жамолинг, эй пари чеҳра, Келиб ҳолимни сўрғил, эй пари рухсор, соғиндим. Садойи, сан каби йўқдур гирифтори бало бўлғон, Сани излаб юруб ҳар кўчау бозор, соғиндим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Йироқ_туштум_жамолингдин_сани%2C_эй_ёр%2C_сог%E2%80%98indim.... Downloaded from uzbekai.com.