Ёр ишқидин, дўстларим, гумон қилманг, ўларман... Садоий Мирҳасан Ёр ишқидин, дўстларим, гумон қилманг, ўларман, Тегди мундоғ ғам манга, эмди қачон куларман? « Тошлаб кетти нигорим, ул ёри меҳрибоним, Келиб ҳолимни сўрмас, нечук илож қиларман? Олиб қўлға назирим даргоҳиға ул эрни, Шояд назар қилғай деб ҳар кун бориб келарман. Элдин ҳазар этмаса, манга назар қилмаса, Югуруб-элиб йўлида оёғимдин қоларман. Олам бари билибдур, ўтдек ёниб турубдур, Борсам куяр оёғим, йироқ ердин қарарман. Бўлсун саломат ёрим, ул ёри меҳрибоним, Ошиқлиқни даврини эмди яхши сурарман. Ҳижрон чўлида ташна беобу нон, гушна, Минг йилғача аҳдимни эмди бузмай турарман. Эй ёрижони маҳваш, чандон ҳароси дилкаш, Бўлғил мани гувоҳим, ёлғуз сани суярман. Келди Садойи буткул айлаб санга таваккул, Иброҳими Адҳамдек ўзим ўтқа урарман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёр_ишқидин%2C_до%E2%80%98stlarim%2C_гумон_қилманг%2C_о%E2%80%98larman.... Downloaded from uzbekai.com.