Ёр пинҳон кўзларимдин, шарҳу имлосин кўрунг... Садоий Мирҳасан Ёр пинҳон кўзларимдин, шарҳу имлосин кўрунг, Ман сариға тортулуб бу қошу ҳам ёсин кўрунг. Куйдуруб олам барини соғари мажлис тузоб, Сунмагон бизларға ҳаргиз май била тосин кўрунг. Айламас манзур ҳаргиз ул Сулаймон тахтини, Мисли Исо маскану жойи Масиҳосин кўрунг. Нрни топмоқ учун ман айладим азми сафар, Бизни ғарқоб этгали ғам бирла дарёсин кўрунг. Ҳар кишига етгусидур кечалар шамъи сафо, Офтоби ваззуҳодин ҳусн заҳросин кўринг. Бир анингдек нозанинга олами офоқ ҳама, Жон берурлар ғоибона халқ ихлосин кўринг. Орзу айлаб Садойи кўрса ногаҳ ёрни, Қўлга тушган бандидек эмди таваллосин кўринг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёр_пинҳон_ко%E2%80%98zlarimdin%2C_шарҳу_имлосин_ко%E2%80%98rung.... Downloaded from uzbekai.com.