Ёрни кўрдум ажаб гуллар очилмиш бошида... Садоий Мирҳасан Ёрни кўрдум ажаб гуллар очилмиш бошида, Бу сабабдин булбули шўрида бўлдим қошида. Yo муаззин ҳар замонким айласа бонги намоз, Саждагоҳим нақши меҳробимни кўрдум қошида. Доғ этиб бир кун мани қадримни ҳаргиз билмади, Ошно бўлдум на учун дилбаримни қошида. Мунча кўп айлаб рақиблар бирла доим маслаҳат, Ўлтурур охир мани ул бўлмади кенгошида. Бир умед айлаб эдим бориб кўрай деб ёрни, Боқмайин кетти, қараб қолдим уйини тошида. Манга мундоғ насиба кунда минг оби азоб, Ғарқ бўлмас на сабабдин бу кўзумни ёшида. Дам уролмас бу Садойи ёрдин айлаб ибо, Шарҳ этолмас ҳасби ҳолин ҳар кишини қошида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёрни_ко%E2%80%98rdum_ажаб_гуллар_очилмиш_бошида.... Downloaded from uzbekai.com.