Саккокий Саккокий Агар қошимда ўшал гул узор бўлса эди... Агар қошимда ўшал гул узор бўлса эди, Ғаме йўқ эрди, ғамим гар ҳазор бўлса эди. Жоним фидоси анинг, кошки менинг бу таним Оти туёқидин учқон ғубор бўлса эди. Кўзум бағир қонидин юз нигор қилмас эди, Агар кўнгулга мувофиқ нигор бўлса эди. Бирор кўнгул ғамидин бўлса эрди воқиф дўст, Не қайғу, душман агар сад ҳазор бўлса эди. Ўларда қолмағай эрди кўнгулда бу ҳасрат, Рақиб ит бикин эшикда зор бўлса эди. Жонимға саҳл эрур эрди жафоси ағёрнинг, Агар кўнгул била ул ёр ёр бўлса эди. Рақиб тишламас эрди сени, эй Саккокий, Анинг итича санга эътибор бўлса эди. Бўюнгтек бутмади бўстон аро сарви равон, эй жон... Бўюнгтек бутмади бўстон аро сарви равон, эй жон, Юзунгтек ҳам очилмади чаманда гулистон, эй жон. Ўқунгузнунг бошоқинға кўнгул муштоқ, кўз ошиқ, Булар толашмоқин бўлди ул икки ора қон, эй жон. Агар Рум аҳлина зулфунг ҳабашнинг лашкарин солса, Кўнгул илгинда ул соат топилмас ҳеч амон, эй жон. Сенинг лаълингдин уфтониб қизорур лаъл қон ичра, Ҳасад элтур менинг юзум кўрибон заъфарон, эй жон. Юзунг давринда кўзларим гаҳи лаълу, гаҳи лўлу, Чиқорур кўрса бу санъат, уёлур баҳри кон, эй жон. Фалак Сакокига букун қулунмен дер, жиҳат зоҳир, Тун ахшом итларинг бирла ўтурмуш бир замон, эй жон. Эй гул, юзингга ҳуру пари бандайи жони... Эй гул, юзингга ҳуру пари бандайи жони, Толтек бўюнг озоди эрур сарви равони. Хўблар сони йўқ Чину, Хитой, Хўтан ичра, Етмас санга лекин тилаган дунёда соний. Ул тишингу эрнингни кўриб бир куларингда, Бу икки кўзум лаълу гуҳар баҳри-ю кони. Юзингни қилур тоза кўзум ёши-ю оҳим, Гул тоза бўлур топса вале обу ҳавони. Ушшоқ қонин тўккали элга қилич олсанг, Ким илгару тутмас бўюн – ўз бўйнина қони. Ойдур сенинг олингда бу кун бир ҳабаший қул, Тонса юзида зоҳир ўлур доғ нишони. Он дерлар эмиш кўрклу кишилар намакингга, Саккокий сенинг юзунга боқса кўрар они. Эй ҳусн ганжи, бу заиф кўнглумни вайрон айлама... Эй ҳусн ганжи, бу заиф кўнглумни вайрон айлама, Юз уза зулфунг тоғитиб, умрум паришон айлама. Ҳар нокасу кас юзуна хуш тоза гул янглиғ кулуб, Бағримни ҳар дам ғунчатек ҳасрат била қон айлама. Нортек янгоқинг шуъласин сен кўргузуб ағёрға, Ғайрат ўти ичра ёна бағримни барён айлама. Барча халойиқ тўп бикин ташлар аёқинг уза бош, Бу ишга зулфунг дол эрур, сен они чавгон айлама. Бўлса қиёмат барчадин қилғон ишини сўрғуси, Оз қил jafou жаврни, мунча фаровон айлама. Зулму ситамни зулфунгу кофир кўзунгга ўгартиб, Бу кенг жаҳонни сен манга бир тор зиндон айлама. Эй йинжу тишлик дилбарим, лаъли гуҳарборинг ҳақи, Саккокининг икки кўзин ҳар лаҳза уммон айлама. Фурқатингда, эй пари, тан куйди-ю жон йиғлади... Фурқатингда, эй пари, тан куйди-ю жон йиғлади, Дамбадам худ қайғудин икки кўзум қон йиғлади. Ҳеч даво йўқ дардким жонимда бор, они кўруб Тўнин чок этти табибу дору дармон йиғлади. Дур тишинггу гул юзунг васфидин кечти ҳадис, Шам’ ҳайрат ўтина ёнди-ю сўзон йиғлади. Эшикингда ит бикин бостим неча йил қоврулуб, Ушбу ҳолимни кўруб кофир, мусулмон йиғлади. Йиғлади ҳатто рақибнинг келғондан раҳми манга, Бори ул қаттиқ кўнгуллук чинму ёлғон йиғлади. Билдилар юздин кўруб Саккокий ҳолин сўрмайин, Хосу ому шаҳру деҳ, донову нодон йиғлади. Жон ҳажр ўтина тушти, яна бизни унутма... Жон ҳажр ўтина тушти, яна бизни унутма, Зулфунг беки қад бўлди дуто, бизни унутма. Қурбон бўлубон васлинг учун шукр ўтагайбиз, То бу маҳалдин, санамо, бизни унутма. Йўқ эрди ризо кетгали бир лаҳза қошингдин, Сендин чу йироқ солди қазо, бизни унутма. Нортек янгоқинг фурқати ичра кўнгулу жон, Ул куйди жудову бу жудо, бизни унутма. Исо дамининг бор асари ҳар нафасингда, Жон дардина, эй хулқи даво, бизни унутма. Ҳижрон эвининг кунжин олиб кечаву кундуз, Зулфу юзинга тилда сано, бизни унутма. Саккоки ул ой манзилина худ эта билмас, Сен етсанг агар анда, сабо, бизни унутма. Ким эрмас ул ой мубталоси... Ким эрмас ул ой мубталоси, Ёлғуз менга йўқ анинг балоси. Тушти бу заиф жонимға дарди, Ўлмактин азин йўқ ул давоси. Бергуси ғариб бошимни елга, Рухсора-у зулфининг ҳавоси. Ким кўрса анинг кўзини айтур: Не турфа эрур бу турк балоси? Туркона ир ирлағунча онинг, Куйдурди мени ялай-булоси. Ойина сенинг юзинг кўрубон, Лоф урса, юзунда йўқ сафоси. Дард-у, ғам-у, ранж-у, мен-у ўлмоқ Саккокийга бўлди жон ғизоси. Кўруб гултек юзунг жон пора-пора... Кўруб гултек юзунг жон пора-пора, Жигар ҳам қилди ул қон пора-пора. Жоним кўрган жафонинг мингда бирин, Бўлур гар кўрса сандон пора-пора. Куларда кўрса оғзи бирла тишин, Бўлур гулнори хандон пора-пора. Нетонг мунда ўзин чок этса ғунча, Анингтек бўлди чандон пора-пора. Бағир қон қилди амриндину бўлди Кўзумда лаълу маржон пора-пора. Сақоқин киш яқоси ўпканидин Жоним чоку гирибон пора-пора. Кўнгул Саккокийтек жон бирла рози, Жигарни қилса ул жон пора-пора. Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб юз минг жафо қилма... Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб юз минг жафо қилма, Карашма бирла оламни менингтек мубтало қилма. Менинг бу хаста жонимға сенинг дардинг эрур марҳам, Қиёматга тикин ҳаргиз бу дардимға даво қилма. Мени, эй ой, қўрқармен қилиб дунёда саргашта, Эшикинг тупроқин кўзга топилмас тўтиё қилма. Фироқинг бўтаси ишра қонимни сизғирур ҳар дам, Юзумни олтун этколи ғамингни кимиё қилма. Ахир,бегона деб гирён эшигиндин қувар бўлсанг, Кулар юз кўргузуб аввал кишини ошино қилма. Бағир қон айладинг жавру жафолар бирла, султоним, Кўзум ёши била ҳар дам юзумдин можаро қилма. Э Сакокий, бу шаҳ қобқин ғанимат тут, чу зулфиға Аёқин боғлағон қушсен, учарға ҳеч ҳаво қилма. Сентек жаҳонда кўзлари... Сентек жаҳонда кўзлари айни бало қани? Ментек анинг балоси била мубтало қани? Эрнинг ақиқи гарчи жаҳонда ягонадур, Чеҳрам менгизли ҳам яна бир қаҳрабо қани? Кўзни ғубор тутти фироқингда йиғла-ю, Эрнинг тузиндин ўзга анга тўтиё қани? Лаълинг шароби бўлди кўнгул дардина даво, Бу дард жонға етти, вале ул даво қани? Юзумни олтин этти сенинг ишқинг, эй санам, Мундоғ боқони олтин этар кимё қани? Қадд-у ҳадингға сарв-у гул ўзун тутар шабиҳ, Онлар бўй-у юзинда бу об-у ҳаво қани? Ҳуснунг закоти бергали бир қулни изласанг, Саккокийтек бу дунёда бир бенаво қани? Улуғбек мадҳи Жаҳондин кетти ташвиш-у мабодойи амон келди, Халойиқ, айш этинг, бу кун сурури жовидон келди. Тан эрди бу улус барча анингтек жони бор ё йўқ, Биҳамдиллаҳ ўғон фазли била ул танга жон келди. Бу мавкиб гарди сурмоси топилмас эрди бериб жон, Кўрунг кўз бирла ҳақ сунинким ўш хуш ройгон келди. Аламтек барча бекларнинг боши кўкка керак текса, Ким онлар так я қилғоли бу қутлуғостон келди. Жаҳондин Аҳраман кетиб мусаххар бўлғой инс-у жон, Ким ўш тахтини ел кўтруб Сулаймони замон келди. Бойинди тахтининг қадри, ўзунг тож кўкка тошлоди, Адолат боғи сабз ўлди, чу Нўширавон келди. Керак жон булбули тун-кун наводин тинмаса бир дам, Чу дўстлариға хуррам ёз, адуларға хазон келди. Раият қўй эрур, султон анга шубон-у ё бўри, Бўри ўлғо-ю қўй тинғой, чу Мусотек шубон келди. Бу кундин сўнгра кўп тинғой раиятлар риоятдин, Улус ҳаққида минг турла атодин меҳрибон келди. Кўнгуллар бўлди хуш равшан кўруб қолмади бир зарра, Қоронғулик кетиб, ҳоли чу хуршиди замон келди. Севунсун хисрави олий гуҳар султон Улуғбекким, Шаҳаншоҳ Шоҳруҳбектек шаҳи хисрав нишон келди. Бу шаҳнинг лашкари қайси вилоят сори азм этса, Фалакдин ҳар замон ул дам нидойи «ал-амон» келди. Булар элга қилич найза олиб ҳайжога кирганда, Ҳеч иш келмоди а додин магар оҳ-у фиғон келди. Бу лашкар етканин кўрсанг ясоб а донинг устига, Соғинг ойсен черик эрмас магар гурз-у синон келди. Шаҳаншоҳо, сенинг отинг шаҳи кишваркушо эрди, Ол эмди дунёни кўктин, лақаб гетиситон келди. Тавар-у қўй бикин душман, кўруб бахтинг қавийсини, Ўз илгин боғлаб оллингға, заиф-у нотавон келди. Кириб тулку бикин душман, инида ўлгай очлиқдин, Не қилсун устина ҳайбат била шери жаён келди. Қуруқ савдо пишурди-ю, вале хом этти ишларин, Охир кўргул бу савдодин, бошиға не зиён келди. Аё шоҳо, малак сийрат сенинг васфинг сўзи ичра, Ўқийин эмди олингда яна бир достон келди. Эшигинг тупроқи мажруҳ бўлғон жон-у танларға, Шифолиқ марҳами бўлди, бисоти парниён келди. Неким Нўширавон адл иши ичра қилди тақсирин, Қамуғинг а анинг бир-бир, шариф зоти замон келди. Салотин дунёда кўп келди-ю, кечти сенингтек бир, Фалакнинг гар тили бўлса айитсунким, қачон келди. Малактек зуҳд-у тоатда ишингни мунтаҳо қилдинг, Бу ишдин ложарам сидра сенга адно макон келди. Қачон Кайвон бикин онлар сарой-у тоқи олийға, Тилоса посбонлиқни, шаҳи Ҳиндустон келди. Сенинг базмингда келтуруб, эшикка Зуҳрани гардун, Деди танда эдинг адно, канизак мадҳхон келди. Гадолар ройгон топғой зарурий моли Қорунни, Яди байзо бикин илгинг, жаҳонға зарфишон келди. Улусқа тўй берур бўлсанг, қўюб олтин кумуш гирда, Мурасса минжулар бирла, фалактин икки хон келди. Қилич яшнатсанг урушта, анинг кай шуъласин душман, Кўруб айтур: Қамуг, ҳай-ҳай, қочинг, барқи ёмон келди. Ўқунгни кўрса саҳмингдин сўнгугтек титрар аъзоси, Дегай адоким ўш жонға, балойи ногаҳон келди. Кишиким қаҳрингга учрар, шақоват бирла ул борди, Вале лутфингни топғонға, саодатдин нишон келди. Шаҳо, лутфунгни топқом деб дуочи банда Саккокий, Белин жони била боғлаб, бу хизматга равон келди. Эрурман хонадонингнинг кўнгул бирла дуочиси Менга бурҳон тилосалар, сўзум худ чин аён келди. Мамолик назми-ю, диннинг қуруғидур шариф зотинг, Набитек шар ий ишингда, замиринг хурдадон келди. Жаҳонда қарнлар тирик бўлуб иззат била турғил, Азал вақтида чун отинг, шаҳи соҳибқирон келди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Саккокий). Downloaded from uzbekai.com.