Эй гул, юзингга ҳуру пари бандайи жони... Саккокий Эй гул, юзингга ҳуру пари бандайи жони, Толтек бўюнг озоди эрур сарви равони. Хўблар сони йўқ Чину, Хитой, Хўтан ичра, Етмас санга лекин тилаган дунёда соний. Ул тишингу эрнингни кўриб бир куларингда, Бу икки кўзум лаълу гуҳар баҳри-ю кони. Юзингни қилур тоза кўзум ёши-ю оҳим, Гул тоза бўлур топса вале обу ҳавони. Ушшоқ қонин тўккали элга қилич олсанг, Ким илгару тутмас бўюн – ўз бўйнина қони. Ойдур сенинг олингда бу кун бир ҳабаший қул, Тонса юзида зоҳир ўлур доғ нишони. Он дерлар эмиш кўрклу кишилар намакингга, Саккокий сенинг юзунга боқса кўрар они. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_гул%2C_юзингга_ҳуру_пари_бандайи_жони.... Downloaded from uzbekai.com.