Эй ҳусн ганжи, бу заиф кўнглумни вайрон айлама... Саккокий Эй ҳусн ганжи, бу заиф кўнглумни вайрон айлама, Юз уза зулфунг тоғитиб, умрум паришон айлама. Ҳар нокасу кас юзуна хуш тоза гул янглиғ кулуб, Бағримни ҳар дам ғунчатек ҳасрат била қон айлама. Нортек янгоқинг шуъласин сен кўргузуб ағёрға, Ғайрат ўти ичра ёна бағримни барён айлама. Барча халойиқ тўп бикин ташлар аёқинг уза бош, Бу ишга зулфунг дол эрур, сен они чавгон айлама. Бўлса қиёмат барчадин қилғон ишини сўрғуси, Оз қил jafou жаврни, мунча фаровон айлама. Зулму ситамни зулфунгу кофир кўзунгга ўгартиб, Бу кенг жаҳонни сен манга бир тор зиндон айлама. Эй йинжу тишлик дилбарим, лаъли гуҳарборинг ҳақи, Саккокининг икки кўзин ҳар лаҳза уммон айлама. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ҳусн_ганжи%2C_бу_заиф_ко%E2%80%99nglumni_вайрон_айлама.... Downloaded from uzbekai.com.