Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб юз минг жафо қилма... Саккокий Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб юз минг жафо қилма, Карашма бирла оламни менингтек мубтало қилма. Менинг бу хаста жонимға сенинг дардинг эрур марҳам, Қиёматга тикин ҳаргиз бу дардимға даво қилма. Мени, эй ой, қўрқармен қилиб дунёда саргашта, Эшикинг тупроқин кўзга топилмас тўтиё қилма. Фироқинг бўтаси ишра қонимни сизғирур ҳар дам, Юзумни олтун этколи ғамингни кимиё қилма. Ахир,бегона деб гирён эшигиндин қувар бўлсанг, Кулар юз кўргузуб аввал кишини ошино қилма. Бағир қон айладинг жавру жафолар бирла, султоним, Кўзум ёши била ҳар дам юзумдин можаро қилма. Э Сакокий, бу шаҳ қобқин ғанимат тут, чу зулфиға Аёқин боғлағон қушсен, учарға ҳеч ҳаво қилма. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қаро_ко%E2%80%99z_бирла_бир_г%E2%80%99amza_қилиб_юз_минг_жафо_қилма.... Downloaded from uzbekai.com.