Сентек жаҳонда кўзлари... Саккокий Сентек жаҳонда кўзлари айни бало қани? Ментек анинг балоси била мубтало қани? Эрнинг ақиқи гарчи жаҳонда ягонадур, Чеҳрам менгизли ҳам яна бир қаҳрабо қани? Кўзни ғубор тутти фироқингда йиғла-ю, Эрнинг тузиндин ўзга анга тўтиё қани? Лаълинг шароби бўлди кўнгул дардина даво, Бу дард жонға етти, вале ул даво қани? Юзумни олтин этти сенинг ишқинг, эй санам, Мундоғ боқони олтин этар кимё қани? Қадд-у ҳадингға сарв-у гул ўзун тутар шабиҳ, Онлар бўй-у юзинда бу об-у ҳаво қани? Ҳуснунг закоти бергали бир қулни изласанг, Саккокийтек бу дунёда бир бенаво қани? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сентек_жаҳонда_ко%E2%80%99zlari.... Downloaded from uzbekai.com.