«Қизил қалам» мажмуаси тўғрисида Санжар Сиддиқ …Чўлпоннинг “Новвой қиз” ҳикояси бўлиб турған воқеалардандир. Лекин ундаги бир камчилик Новвой қизни зўрлағувчи йигитнинг аниқ типини белгиламасликдир. Йигитнинг қизға муомалаларидан ва баъзи сўзларидан унинг зиёли эканлиги маълум бўлади. Лекин шунинг билан бирга унинг чапаниликка яқин бир турқи ҳам сезилади. Ёзувчининг нафратини мужиб бўлған “қаҳрамон”нинг жамиятдаги вазиятини аниқлаб бермак керак эди. Чўлпоннинг бу ҳикояси бош томонда адабиёт адабидан бир мунча чиқиб кеткан. Адабиётимизда кўрилиши истанилмаган порнографияга йўл қўйған (жинсий муомала тасвир этилган). Бу нарса ўқувчиларнинг руҳига жуда бўлакча таъсир этади ва адабиётнинг инқирози деб айтилади. Умуман санъатда бундай нарсаларга эҳтиёт билан қараш керак. яна шуниси ёмонки, ҳикоянинг бошида йигитнинг қизни зўрлағани маълум эмас, унинг фақат икки тарафлик хоҳиши билан бўлғани англашилади. Бу эса йигитнинг ёмонлиғини айтмакчи бўлиб туруб, тўппа-тўғри ўшанинг таъсирига берилиб кетканлигини кўрсатади. Китобхон — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБҚизил_қалам%C2%BB_мажмуаси_то%E2%80%98g%E2%80%98risida. Downloaded from uzbekai.com.