Сайфи Саройи Сайфи Саройи Бу фалак нечун мени доим қаро қинда тутар... Бу фалак нечун мени доим қаро қинда тутар, Бу отим Сайф ўлдуғучунми қаро қинда тутар? Қанда бир эрдам эри бўлса они кўздан солиб, Текма бир эрдамсиз эрни кўз қароқинда тутар. Сўзларимнинг жавҳарин ориф кўруб, қадрин билиб, Кўп баҳоли дур бекин доим қулоқинда тутар. Ол билан олди кўнгул мендин бир ой юзли малиҳ, Ким муанбар холи асвад ол янгоқинда тутар. Ҳусн ичинда йўқ назири, лекин ул жони жаҳон Доимо ошиқларини иштиёқинда тутар. Одати будур ҳамиша бевафо маъшуқанинг, Ким анинг васлин тиласа, ўл фироқинда тутар. Бу фалак жаври бекин Сайфи Саройи бағрини Ул юзи ой ҳажр ўтининг иҳтироқинда тутар. Дилбаримнинг зулфи сунбул, чеҳраси гулзор эрур... Дилбаримнинг зулфи сунбул, чеҳраси гулзор эрур, Бўйина ошиқ санавбар, юзина гул зор эрур. Оғзи фастуқ, кўрки тангсуқ, ўзи мушфиқ ёр эрур, Ҳуснининг чови Xitou Чин ичинда бор эрур. Асли алчин, сўзлари чин, кўзлари тотор эрур, Минг яшар ҳарким дудоғи шарбатин тотор эрур. Ишқининг элчисина кўнглум мунаққаш дор эрур. Зулфина тушган кўнгулларнинг мақоми дор эрур. Нечаким ишқи ўти бу жон ичинда бор эрур, Каҳрабо ўзра кўзумдан дам-бадам дурбор эрур. Шаҳд сўзи, ориф ўзи, воқифи асрор эрур. Васл бўстонида хуш ошиқларин асрор эрур. Васфина Сайфи Саройининг иши ашъор эрур, Андин ўзга бирла ошиққа емак ош ор эрур. Эй кўрклилар хаёли билан мубтало кўнгул... Эй кўрклилар хаёли билан мубтало кўнгул, Кўзи билан кетурган ўзина бало кўнгул. Не ерда бир қамар киби юз кўрижак равон, Кўзўнг юмуб тушарсан онинг ўтино, кўнгул. Бир гул янгоқли жоду қарақлиға уғрасанг, Жонинг фидо қилурсен ўшул дам анго, кўнгул. Султонлар ўғли зулфина густох қўл сунан, Сенсан элинда бир йўли йўқ бенаво, кўнгул. Ул ким сени жафо била ўлтурмага тилар, Минг жон билан қилурсен анга хуш дуо, кўнгул. Тортиб замона хўбларининг жаврини мудом, Кўрдунгми ҳеч биринда булардин вафо, кўнгул. Куйдум сенинг била неча кез фурқат ўтина, Йиллар чекиб сенинг била жавру жафо, кўнгул. Қози эви не ерда, ажаб муфти қайдадур. Қилғай эдим сенинг била хуш можаро, кўнгул. Сайфи Саройини бу қаро қинда боғласанг. Хўблар жафоси бирла бўлурсен фано, кўнгул. Фи авсофи шуаро Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ, Кими булбул дурур сўзда, кими зоғ Кими тўти бекин чайнар шакарни, Кими лафзи билан ўртар дарарни. Кимининг сўзлари мавзуну ширин, Кимининг лойиқи ташрифу таҳсин. Кими ўзганинг ашъорин меним дер, Кими ҳалво киби шалғам чўбин ер. Кими маъний қўюб лафзин тузотур, Кими вазнин бузуб санъат кузотур. Аларнинг ўш бири Сайфи Саройи, Жаҳон орифларининг хоки пойи. Ани сен жумла шоир камтари бил, Қамар юзга ҳамиша муштари бил. Ким келди эса жаҳонға, шак йўқки, кетар... Ким келди эса жаҳонға, шак йўқки, кетар, Оқил келибон бу ерда кўп хайр этар, Сен эгулук эт дағи тенгизга солғил, Ёзида санга яқин бил ул хайр етар. Кўркли юзунгга боққан кўзларга жон кўрунур... Кўркли юзунгга боққан кўзларга жон кўрунур Дойим мурасса’ оғзинг гавҳарфишон кўрунур. Бозор ичинда ҳуснунг ишва сотиб олур жон, Бўстон ичинда қаддинг сарви равон кўрунур. Ҳақ сунъи ой юзунгни қилмоқ учун тамошо Ҳар субҳидам қопунгда халқи жаҳон кўрунур. Эрта-кеча кўзумдин кетмас учун хаёлинг, Не ерга боқсам анда ҳуснунг аён кўрунур. Сайфи Саройи назми ҳуснунг сифоти бирла Дойим бу эл тилинда хуш дилситон кўрунур. Олтун қанотин очти эса субҳ сунқури... Олтун қанотин очти эса субҳ сунқури, Кўк кўлга ботти жумла кавокиб кабутари. Исфандиёри Рум чиқиб тиктиса алам, Бўлди кўруб ҳазимат они шом лашкари. Тўкти қирмизи май қон ақитиб чарх тосина, Туннунг юрак томирин очиб субҳ ништари. Қушлар кўруб ҳавода ани бошлади равон, Тили отиланча ўкмага аллоҳу акбари. Жаннат менгиз безадиса ул дам ўзин жаҳон, Рақс урди ошиқона юруб чарх чанбари. Бўстон ичинда турли чечак анжуман қуруб, Раҳмат шароби бирла бўлуб маст ҳар бири. Сунди пиёла лола қизил гулга гул ичиб, Булбулга қарши очти жамолин яна тари. Булбул муғанний бўлди навода тузуб нағам, Наргисни уйғариб яна эсритти абҳари. Маъшуқа қомати киби турлик чечак аро, Хуш қўлларин солиб солинур сарв ари-бари. Бўстон ичинда мушк сота бошлади сабо, Тўлди жаҳон димоғина гуллар муаттари. Ул анжуман ичинда эдим, келди ногаҳон Бир хуш ҳабиб манзару ушшоқ дилбари. Қаддин кўруб ер ўпти анинг сарви бўстон, Зулфи буроқти олама мушк ила анбари, Айди равон қасидан ғарро қилиб бу кун, Элткил анинг қатинаким ул даҳр мафхари. Искандариянинг малики бўзлар аҳли жуд, Ким Ҳотами замона керак бўлса чокари. Ҳамза юракли эрдам эри Рустами замон Бу аср ичинда ўзларининг йўқ баробари. Эй маъдани шижоату маҳдийи рўзгор, V-эй манбаи саховату иқбол манзари. Сен ул ягона фориси чобуксуворсен, Бир ўқ билан йиқарсен урубон ғазанфари. Шатранжи бахту нарди саодат сенинг билан Ким ўйнади утулдию боғланди шаш дари. Базмингда тутти Зуҳра бу ушшоқ пардасин, Соқий қамар бўлуб санга тегручи муштари. Сайфи Саройи хидматинга мадҳ ўқуб тўкар Баҳри аруз ичиндан олиб дурри жавҳари, Бўлди ғидойи руҳу кўнгуллар муфарриҳи, Кўркли сифатларинг била девону дафтари. Бу мадҳ ул қасидаға қилдим жавобким Тун зулфини кесарда тутуб субҳ ханжари. Неча тўзутса боди баҳорий абиру мушк, Неча чаманда боди хазон қилса заргарий. Ончаға тегру эгу отинг хайр уза қолиб, Сўзлансин эл тилинда жаҳоннинг диловари. Қамар юзунгдин бўлур мунаввар... Қамар юзунгдин бўлур мунаввар, Шакар сўзунгдан келур мукаррар. Гунаш юзунгни кўруб халойиқ, Бўлуб турурлар санга мусаххар. Кўнгулга дойим фараҳ берурга Келиб хаёлинг бўдур мусаввар. Туганди умрум фироқ элинда, Қачон висолинг бўлур муяссар. Ўқур сифотинг бу Сайфи шайдо, Ёзиб дафотир уза муфассар. Қуруб қоши ёсин қаро кўзларинг... Қуруб қоши ёсин қаро кўзларинг, Отар кирпук ўқин манго кўзларинг. Бир ўқ бирла Рустамни отдин йиқар, Неча отса қилмас хато кўзларинг. Қароқчи бало қилса туз ёзида, Қилур доим элда бало кўзларинг. Олур сабр жондин, кўнгулдан қарор Кима боқса бир кез қиё кўзларинг. Кўнгулларни боғлаб қаро зулфина, Ўсанмасми жонлар оло кўзларинг. Не йўлдан бу Сайфи Саройининг ўш Тўкуб қонин ичар қано кўзларинг. Агар ҳай демасанг, жаҳонни хароб Қилур ғамза билан ёно кўзларинг. Суҳайл ва Гулдурсун Эмас афсона чин ушбу битилмиш, Бу чин афсонатек ишқда етилмиш. Айиттим оғлабон даврим жафосин, Бир эрнинг қиссайи аҳду вафосин. Темур Урганжа тортиб келди лашкар, Кўруб кўз — кўр, бўлиб қолди қулоқ — кар. Қўзутти жанг билан оламда тўфон, Оқитти сув текин ер узра кўп қон. Экинчи эвлари ёқилди ўтқа, Будай соврулди, тупроқ бўлди бўтқа. Ўлиб катти сўғишда Тўхтамишхон, Тири айрилди тувғондин туғушғон. Суҳайли алпни элттилар асирга, Ҳама қолди бўлуб ожиз бу сирга. Сипоҳийлар қилолмай қолди чора, Фақат қондирди бу ғам дилда ёра. Суҳайл ҳусни эрур Юсуфдин олий, Этар мот олмани юзининг оли. Бийик ардамлари бор, сўзи ширин, Бўлур ошиқ ани кўрганда Ширин. Вале жавр тоши ёғиб боши узра, Этиðти бошини хам қоши узра. Уна йўқтур зулмкорларда парво, Кима мунгайсин этиб дарда даво? Фақат ҳолини кўрганлар этур оҳ, Учар атрофда қушлар – дардли ҳамроҳ. Бўлуб мутриб гулистонларда булбул, Қилур минг турли нағма бирла ғулғул. Бошин эгмиш етиб олтин бошоқлар, Бошоқларни экинчилар машоқлар. Йиғор дон эл учун шундан экинчи, Эрур бор экмагидиндур илинжи. Оғочларда шакар текин емишлар. Бу ерни эллари ужмоҳ демишлар. Суҳайл шу йўл узар бормоқда ғамгин, Севинчи қора кийган, кўзи намгин. Унинг кўнглинда сўлғинлиқ ҳамиша, Кўринмас унга гулзору на беша. Суҳайлнинг чоҳда ётмиши Пою илкин этиб занжир билан банд, Оғочнида анга эттилар побанд. Ва они ташладилар катта чоҳга, Сира осмай алар гўш оҳу воҳга. Гунаш дунё юзиндин чоҳға ботти, Узулган гул текин тупроқда ётти. У ётган чоҳ ичи йўқ шуълайи нур, Ўлангамас тирига эрди бир гўр. Ва лекин эрдами бор, сув ўлмас, Қавиларға ҳеч анда қўрқув бўлмас. Фалак айланмаси-ла давр етгай, Адолат урлуғундин бахт битгай. Суҳайлнинг туш кўрмиши Азоб ичра ётиб зиндонда Суҳайл, Этарди ҳорғонида уйқуни майл. Кўруб уйқуда ҳам қўрқувли тушдин, Қолурди айрилиб ҳар дамда ҳушдин. Бу тушда: бир пари боғда юрармиш, Юруб боғ ичра у гуллар терармиш. Деюб анга Суҳайл: «Не гул терурсен? Ўзинг гулшанда кўркли гул эрурсен. Недур зотинг, пари ё одамизод? Манга айт, одинги доим этай йод, Шукурлар этойин аллоға минг бор, Ки еткурди манга сентек гунаш ёр». Жавоб кутти бўлуб у иш аро маст, Вале тақдир кулуб тез бермади даст. Ғазолдек силкиниб қочти париваш, Суҳайл кўнглиға ташлаб катта оташ. Суҳайл юрди пари қочған сориға, Етай деб маҳваши — дилкаш париға. Етолмай кўргони рухсори моҳға, Йиқилди югрубон пой узра чоҳға. Уёниб билди шунда туш эконин, Ва сезди ботғанин андуҳ тиконин. Шоҳ қизи Гулдурсун Суҳайлни кўргони ва уни севиб қолғанин баёни Ўлан узра қурулған хаймада шоҳ, Зафардан шод бўлуб ётмишди огоҳ. Бор эрди шоҳ қизи, Гулдурсун оти, Тилим эврилмас айтмоға сифоти(н). Эмас гул юзи Гулдурсундин ортуқ, Анинг кўнглинда ишқ тенгиздин ортуқ. Этурди фасли гул сайри хиёбон, Неча маҳрамлари бирлан хиромон. Шу он келтурдилар чоҳга Суҳайлни, Гулдурсун боқибон тўхтатти сайлни. Суҳайлни кўрдию, айланди биртек Кунаш гирдинда юрган мисли – ертек. Ўзин гул билдию, булбул — Суҳайлни, Уни севдию, таслим этти майлни. Ва не чора қисин булбул қафасда, Керак гул ғунчаси озод нафасда. Севар булбул гулин, гул булбулин ҳам, Нечун гул айласин булбул кўзин нам? Келиб Гулдурсун кўнглина бу сўзлар, Кежиб кунларки, бунга чора излар. У излаб чора, яхши чора топти, Солиб ичина ғурниқ эви ёпти. Эвини истади посбонға бермак, Кечин бориб Суҳайлни ўлди кўрмак. Гулдурсуннинг чоҳға тушуб Суҳайл билан сўзлашғони Кечин бўлғач, бориб посбонға ўтру, Ўзин хоҳишин айтти анда ўтру. Эпи еб, исригач бир онда посбон, Чоҳ ичра боқти тез хуршиди тобон. Не кўрсунким, бўлуб тупроқда беҳол, Суҳайл ётур, топтолмиш янғли гул ол. Кўруб Гулдурсун оғлаб ҳолиға юз, Чоҳ ичра кирди, қўйди юзина юз. Суҳайл бошин кўториб кўрди қизни, Қул эрмас, подшоҳ деб сезди ўзни. Ўнгинда тушдакин кўрганга у шод, Алам тоши синиб, дил бўлди озод. Алар юз қўйишиб бир-бир юзина, Узоқ боқиштилар бир-бир кўзина. Гулдурсун айтти анга: Мен фидойинг. Суҳайл айтти анга: Ўлдим гадойинг. Сенингсиз манга оламдур қаронғу, Ўлимда солмағай бизлара ғулғу. Агар минг жоним ўлса сенга тортиқ, Бўлурму дўсту ёрлиқ шундан ортиқ? Суҳайл билан Гулдурсуннинг чоҳдин чиқиб қочғонлари баёни Бу кеч сенгаю менга келди бир гез, Деди Суҳайлға Гулдурсун: «Туруб тез Чиқиб чоҳдин узоқларға қочайлик, Бу ерда ағламай кўнгил очайлик». Суҳайл кийди туруб арвад қумошин, Чиқарса кимса йўқ, чоҳдин у бошин. Алар қўйди иккиси йўл сари пой, Боқиб турғонда йўлға зар сочиб ой. Бирикиб кетти ошиқлар узоққа, Илинмай йўл уза қўйғон тузоққа. Алар кўп юрдию саҳроға кирди, Гунашдин саҳро ичра дўзах эрди. Йўқ эрди сув, емакка анда ўтмак, Агар бўлганда ҳам ақчаси лак-лак. Учиб келмас эди қушлар бу ерга, Топилмас эрди сув, ташна ҳар эрға. Йиқилди ташна Гулдурсун очиндин, Кўмак кимдин келур, чўл ичра кимдин?! Суҳайл борди топурға сувға, донға, Вале дармон беролмай қолди жонға, У ёлғиз саҳро ичра қолди ёлғиз, Бўлуб ташна, қуруб қолғонтек илдиз. Менга яхши деди ёр бирла ўлмак, На лозим ғам билан дунёда қолмак! Шу сўзни айтти, тиғ урди ўзиға, Кўринмай қолди кенг олам кўзиға. Суҳайл оҳидин шу дам қўпти бўрон, Анингтекким, бузулди чархи даврон. Алар узра тўкилди, кўмди тупроқ, Бу сирни танҳо саҳро билди кўпроқ. Анга келди шараф мард ўлмагиндин, На келгай эрди қўрқуб қолмагиндин?! Ўлурму севги ҳам бил, шундин ортуқ, Ки иккиси қилур жонини тортуқ. Хотин содиқ, ани севгил, азиз эр, Ҳар оғир ишда ҳам доим сени дер. Унга дўст бўл, уни севгил, кўнгул бер, Унинг сўз баҳридан гавҳарларин тер! Келиб кўнглима Мажнун, Лайли йоди, Дафотир устина сўз сели ёғди. Бўлур бу битикким, тарихга ёдгор, Бу ёдгоримда ёлғон йўғу чин бор. Битилган номани эллар ўқуғай, Суҳайлнинг тарихини тоза билғай. Илоҳо, асрагин Сайфи Саройинг, Халос айлаб зулмдин кенг саройинг. Эди юз тўқсон олти, наврўз ойи, Хатм этти буни Сайфи Саройи. Таолаллоҳ, зиҳи сурат, зиҳи маҳбуби руҳоний... Таолаллоҳ, зиҳи сурат, зиҳи маҳбуби руҳоний, Ким онинг ҳусни шавқиндин кўнгуллар бўлди нуроний. Муфарриҳ шевали дилбар, тили тўти, сўзи шаккар, Кийик кўзли, қамар манзар, малоҳат мулки султони. Кўнгул олур кўзи оли, фараҳ берур энги оли, Бўйидур сарвнинг толи, юзи жаннат гулистони. Гунаштек белгили шоҳид, жамоли қавлима шоҳид, Кечар ҳасрат билан зоҳид йироқдан кўрмага они. Ало, эй дилбари манзур, бу кўркингга бўлуб мағрур, Кўнгуллар қилмағил ранжур, кечар бу ҳусн даврони. Бу муддатни ғанимат бил, бу фурсатда вафолар қил, Бу иззат бирла бўл кўп йил, халойиқнинг севар жони. Қошинг чун байрам ойидур, жаҳон ҳуснинг гадойидур, Қулунг Сайфи Саройидур, букун ул сун’ ҳайрони. Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар... Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар, На манзар, манзари шоҳид, на шоҳид, шоҳиди дилбар. Бу кун Юсуф жамолини қилибтур ҳақ санга бахшиш, На бахшиш, бахшиши давлат, на давлат, давлати мафхар. Сўзунг дурру жавоҳирдур, кўнгуллар ганжина лойиқ, На лойиқ, лойиқи хисрав, на хисрав, хисрави кишвар. Шакардан тотлидур хулқунг, карамда хотиринг матлаб, На матлаб, матлаби маъдан, на маъдан, мадани жавҳар. Зиҳи давлатли ошиқким, сенинг бирлан қилур ишрат, На ишрат, ишрати жаннат, на жаннат, жаннати кавсар. Бу ҳуснунг шавқи завқинда кўнгул тўтилари тобти, На тобти, тобти хуш лаззат, на лаззат, лаззати шаккар. Жамолинг нақшина Сайфи Саройи бағлади сурат На сурат, сурати ҳасно, на ҳасно, ҳусни жонпарвар. Ул юзи ойким, жаҳоннинг жонидур... Ул юзи ойким, жаҳоннинг жонидур, Бу замона хўбларининг хонидур. Ёсамин тан, қомати сарви равон, Зулфи жаннат боғининг райҳонидур. Ғамзасининг олтина олам асир, Кўзлари даври қамар фаттонидур. Кирпугининг ўқина жонлар нишон, Қоши ёсининг жаҳон қурбонидур. Шамс анинг ҳар кун ёқосиндан туғар, Ул сабабдан бу жаҳон нуронийдур. Бесласин ушшоқ жонин, чун букун Кўз қамар, юз ҳуснининг давронидур. Кўргали Сайфи Саройи қул ани Ҳақ таоло сунъининг ҳайронидур. Янги ойдур қошинг, эй кўркабойим... Янги ойдур қошинг, эй кўркабойим, Қилур байрам юзунгни кўрса сойим. Сув ичканда дудоғингдан сув томса, Битар қанду шакар ул ерда дойим. Жамолингдур бу кун олам сафоси, Хаёлингдур ҳамиша жон физойим. Керак ўлтур, керак асра, қулунгман, Муборак буйруғунгдур қутлу ройим. Муфарриҳ назм этиб Сайфи Саройи Сифотингни ўқур, эй кўркабойим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Сайфи Саройи). Downloaded from uzbekai.com.