Бу фалак нечун мени доим қаро қинда тутар... Сайфи Саройи Бу фалак нечун мени доим қаро қинда тутар, Бу отим Сайф ўлдуғучунми қаро қинда тутар? Қанда бир эрдам эри бўлса они кўздан солиб, Текма бир эрдамсиз эрни кўз қароқинда тутар. Сўзларимнинг жавҳарин ориф кўруб, қадрин билиб, Кўп баҳоли дур бекин доим қулоқинда тутар. Ол билан олди кўнгул мендин бир ой юзли малиҳ, Ким муанбар холи асвад ол янгоқинда тутар. Ҳусн ичинда йўқ назири, лекин ул жони жаҳон Доимо ошиқларини иштиёқинда тутар. Одати будур ҳамиша бевафо маъшуқанинг, Ким анинг васлин тиласа, ўл фироқинда тутар. Бу фалак жаври бекин Сайфи Саройи бағрини Ул юзи ой ҳажр ўтининг иҳтироқинда тутар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_фалак_нечун_мени_доим_қаро_қинда_тутар.... Downloaded from uzbekai.com.