Дилбаримнинг зулфи сунбул, чеҳраси гулзор эрур... Сайфи Саройи Дилбаримнинг зулфи сунбул, чеҳраси гулзор эрур, Бўйина ошиқ санавбар, юзина гул зор эрур. Оғзи фастуқ, кўрки тангсуқ, ўзи мушфиқ ёр эрур, Ҳуснининг чови Xitou Чин ичинда бор эрур. Асли алчин, сўзлари чин, кўзлари тотор эрур, Минг яшар ҳарким дудоғи шарбатин тотор эрур. Ишқининг элчисина кўнглум мунаққаш дор эрур. Зулфина тушган кўнгулларнинг мақоми дор эрур. Нечаким ишқи ўти бу жон ичинда бор эрур, Каҳрабо ўзра кўзумдан дам-бадам дурбор эрур. Шаҳд сўзи, ориф ўзи, воқифи асрор эрур. Васл бўстонида хуш ошиқларин асрор эрур. Васфина Сайфи Саройининг иши ашъор эрур, Андин ўзга бирла ошиққа емак ош ор эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дилбаримнинг_зулфи_сунбул%2C_чеҳраси_гулзор_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.