Фи авсофи шуаро Сайфи Саройи Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ, Кими булбул дурур сўзда, кими зоғ Кими тўти бекин чайнар шакарни, Кими лафзи билан ўртар дарарни. Кимининг сўзлари мавзуну ширин, Кимининг лойиқи ташрифу таҳсин. Кими ўзганинг ашъорин меним дер, Кими ҳалво киби шалғам чўбин ер. Кими маъний қўюб лафзин тузотур, Кими вазнин бузуб санъат кузотур. Аларнинг ўш бири Сайфи Саройи, Жаҳон орифларининг хоки пойи. Ани сен жумла шоир камтари бил, Қамар юзга ҳамиша муштари бил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фи_авсофи_шуаро. Downloaded from uzbekai.com.