Олтун қанотин очти эса субҳ сунқури... Сайфи Саройи Олтун қанотин очти эса субҳ сунқури, Кўк кўлга ботти жумла кавокиб кабутари. Исфандиёри Рум чиқиб тиктиса алам, Бўлди кўруб ҳазимат они шом лашкари. Тўкти қирмизи май қон ақитиб чарх тосина, Туннунг юрак томирин очиб субҳ ништари. Қушлар кўруб ҳавода ани бошлади равон, Тили отиланча ўкмага аллоҳу акбари. Жаннат менгиз безадиса ул дам ўзин жаҳон, Рақс урди ошиқона юруб чарх чанбари. Бўстон ичинда турли чечак анжуман қуруб, Раҳмат шароби бирла бўлуб маст ҳар бири. Сунди пиёла лола қизил гулга гул ичиб, Булбулга қарши очти жамолин яна тари. Булбул муғанний бўлди навода тузуб нағам, Наргисни уйғариб яна эсритти абҳари. Маъшуқа қомати киби турлик чечак аро, Хуш қўлларин солиб солинур сарв ари-бари. Бўстон ичинда мушк сота бошлади сабо, Тўлди жаҳон димоғина гуллар муаттари. Ул анжуман ичинда эдим, келди ногаҳон Бир хуш ҳабиб манзару ушшоқ дилбари. Қаддин кўруб ер ўпти анинг сарви бўстон, Зулфи буроқти олама мушк ила анбари, Айди равон қасидан ғарро қилиб бу кун, Элткил анинг қатинаким ул даҳр мафхари. Искандариянинг малики бўзлар аҳли жуд, Ким Ҳотами замона керак бўлса чокари. Ҳамза юракли эрдам эри Рустами замон Бу аср ичинда ўзларининг йўқ баробари. Эй маъдани шижоату маҳдийи рўзгор, V-эй манбаи саховату иқбол манзари. Сен ул ягона фориси чобуксуворсен, Бир ўқ билан йиқарсен урубон ғазанфари. Шатранжи бахту нарди саодат сенинг билан Ким ўйнади утулдию боғланди шаш дари. Базмингда тутти Зуҳра бу ушшоқ пардасин, Соқий қамар бўлуб санга тегручи муштари. Сайфи Саройи хидматинга мадҳ ўқуб тўкар Баҳри аруз ичиндан олиб дурри жавҳари, Бўлди ғидойи руҳу кўнгуллар муфарриҳи, Кўркли сифатларинг била девону дафтари. Бу мадҳ ул қасидаға қилдим жавобким Тун зулфини кесарда тутуб субҳ ханжари. Неча тўзутса боди баҳорий абиру мушк, Неча чаманда боди хазон қилса заргарий. Ончаға тегру эгу отинг хайр уза қолиб, Сўзлансин эл тилинда жаҳоннинг диловари. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Олтун_қанотин_очти_эса_субҳ_сунқури.... Downloaded from uzbekai.com.